АҚШнинг Флорида штатидаги аэропортда отишма содир этган Эстебан Сантьягога айбловлар эълон қилинди. У ўлим жазосига тортилиши мумкин, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Сантьягога ўлимга олиб келган зўравонликни содир этиш айблови қўйилган. Ушбу жиноят учун умрбод озодликдан маҳрум қилишгача жазо кўзда тутилган. 

Террорчи шунингдек 5 кишининг ўлими ва 6 кишининг яраланишида айбланмоқда.

Тахмин қилинишича, жиноятчи 9 январда биринчи баёнот билан чиқади.

Аввалроқ Форт-Лодердейл аэропортида отишмани содир этган Сантьяго унинг онгини АҚШ разведкаси назорат қилишини таъкидлаганди.

6 январда аэропортда содир этилган отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 45 киши яраланган.

Ҳужумни содир этишда 26 ёшли Эстебан Сантьяго гумон қилинмоқда.