Францияда президент лавозимига янги номзод пайдо бўлди

Жаҳон 08 Январь 2017 4892

Францияда президент лавозимига яна бир номзод пайдо бўлди. Бу лавозимга ўз номзодини "Францияни севиш" ҳаракати етакчиси ва собиқ банкир Оливье Режи қўйди, деб хабар бермоқда France Info радиостанцияси.

52 ёшли Режи 597 француз мэри ва бошқа амалдорларнинг имзосини тўплади, яна 150 нафар амалдор уни қўллаб-қувватлашга тайёрликларини билдирганлар. Ҳаммаси бўлиб камида 500 имзо керак. Режининг айтишича, унинг сайловолди кампанияси охиригача уни минг амалдор қўллаб-қувватлайди. 

2003 йилгача Режи банкда ишлаган, бироқ кейин бу фаолиятдан воз кечиб, Валь-д'Уаз департаментида маслаҳатчи бўлган. У "Францияни севиш" ҳаракати асосчиси ҳисобланади. Бу ҳаракатга 300 киши аъзо.

Франция президенти сайловлари икки босқичда 23 апрель ва 7 майда бўлиб ўтади. Мамлакат президенти лавозимига асосий номзодлар "Миллий фронт" партияси раҳбари Марин Ле Пен ва Франциянинг собиқ бош вазири Франсуа Фийон ҳисобланадилар.

 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30177 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42381 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158911 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45042 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 313 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 924 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 487 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2136 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 194 Спорт
Кўпроқ янгиликлар