Хитойнинг "Cюэин 601" қутб самолёти илк марта "Куньлунь" станцияси жойлашган Антарктиданинг энг юқори нуқтасида (денгиз сатҳидан 4093 метр баландликда) қўнишни амалга оширади, у "Чжуншань" станцияси ҳудудидаги аэродромдан парвоз қилди. Бу ҳақида Хитой марказий телевидениеси хабар берди. 

Қутб экспедицияларига мўлжалланган Хитой самолётинининг биринчи синов парвози 2016 йилнинг январида амалга оширилган. У "Чжуншань" ва "Куньлунь" станциялари ўртасида 1300 километр масофани босиб ўтган, бироқ йўналишнинг сўнгги нуқтасида қўнишни амалга оширмаган.

"Cюэин 601" самолёти 3 минг километр масофагача тўхтовсиз парвоз қилишга мўлжалланган. Манбага кўра, ҳозирги экспедиция Хитойнинг Антарктидани тадқиқ қилишдаги янги босқичи бўлиши керак.