Туркиянинг Turkish Airlines миллий авиакомпанияси кучли қор ёғиши сабаб Истанбулдаги Отатурк аэропортида 471та халқаро рейс бекор қилинганини хабар қилди.

Авиакомпания, шунингдек, ноқулай об-ҳаво сабаб 8 январнинг маҳаллий вақт билан 17:00гача бўлган барча ички рейслари бекор қилинганини маълум қилган.

Аввалроқ Туркиянинг Turkish Airlines миллий авиакомпанияси Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида 610та авиапарвозни бекор қилинганини маълум қилинган эди. Хабарларга кўра, шу муносабат билан 6 мингга яқин авиайўловчи меҳмонхоналарга жойлаштирилган, 20 мингга яқин киши иссиқ овқат билан таъминланган.