Канадада қор ёғиши туфайли 100 дан кўпроқ автомобиль тўқнашиб кетди

Жамият 08 Январь 2017 2711
Фото: (Clarington Fire/Twitter)

Канаданинг Торонто шаҳридан 70 км шарққа томон кучли қор ёғиши туфайли 100 дан кўпроқ автомобиль тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда СBS телеканали. 

Полиция маълумотларига кўра, шу сабабли Боуманвилль ва Порт-Хоуп шаҳарлари ўртасидаги трасса ёпиб қўйилган.

Воқеа оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган, бироқ кўпчилик одамлар шифохонага етказилганлар.

Кўпроқ янгиликлар