Исроилнинг Қудус шаҳрида бир гуруҳ аскарларга юк машинасида бориб урилган террорчини экскурсовод ўлдиргани маълум бўлди. Бу ҳақда "Галей ЦАХАЛ" радиостанцияси хабар бермоқда. 

Итан Род исмли экскурсовод воқеа исроиллик ҳарбийлар Арнон Ха-Нацив ён атрофи ва диққатга сазовор жойларини томоша қилаётганларида юз берганини сўзлаб берган.

"Мен зарбадан бир неча марта ҳавода айланиб кетиб, ўтлоқ устига тушдим. Ўзимда тўппончани пайпаслаб, машинанинг олд ойнасига бир неча марта ўқ уздим. Мен унга ўқдондаги барча ўқни уздим", деб эсламоқда экскурсовод.

Унинг айтишича, бошқа ҳарбийлар кейинроқ ўқ уза бошлашган.

Ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган. Террорчи йўқ қилинган.

Исроилда бўлиб ўтган воқеа теракт деб баҳоланган.