Мисрлик саноатчилар 2017 йилда тўлиқ Мисрда ишлаб чиқариладиган ва рекорд даражада арзон бўладиган автомобилни тақдим қилишга ваъда беришмоқда. Бу ҳақда Мисрнинг  "Ал-Ахрам Абдо" нашри хабар бермоқда. 

Машинанинг техник кўрсаткичлари, ўлчамлари ва ҳаттоки номи сир сақланмоқда, бироқ унинг тақдимоти санаси маълум қилинди. Бу тақдимот 2017 йил 30 июнда бўлиб ўтади. "Ан-Наср" корпорацияси янги машинани яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.  

Маркетинг тадқиқотлари аҳолиси 92 млн кишини ташкил қиладиган Миср учун ўз автомобилини яратиш зарурияти аллақачон етилганини кўрсатмоқда. Машинага талаб бўлади, бунга ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Мисрлик ҳайдовчиларнинг машина ўлчамлари, дизайни бўйича нималарни хуш кўришлари ўрганиб чиқилди. 

Мутахассислар машина нархи ҳақиқатан ҳам рақобатдан ташқарида бўлишини тахмин қилишмоқда. 

Аввалроқ Миср интернет-ОАВ мамлакатда Ҳиндистоннинг Nano автомобилининг иссиқ иқлим ва юқори ҳароратларга бардошли клони ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши мумкинлиги маълум қилинганди. Унда двигатель орқа томонда жойлашади, радиатор эса вентилятор билан жиҳозланади. Бу автомобиль пластикдан ишланган ҳинд муқобилидан фарқли, листли металлдан ишланади. Маълум қилинишича, ишлаб чиқарувчилар уни иложи борича кичик ўлчамли, бироқ ичидан шинам қилишга ҳаракат қилишган. Машина 30 км га 1 литр бензин сарфлайди, максимал тезлиги 90 км/соатни ташкил қилади. Мисрнинг мини-автомобили совитиш ва иситиш режимларида ишловчи кондиционер билан жиҳозланади. Nano Egypt автомобилини пулини 60 ойгача бўлиб-бўлиб тўлаш билан сотиб олиш мумкинлиги маълум қилинган.