Польшага АҚШ зирҳли танк бригадаси ҳарбийлари етиб келди

Жаҳон 08 Январь 2017 5947
Фото: Kacper Pempel / Reuters

Польшага 7 январда АҚШ зирҳли танк бригадаси ҳарбийларининг биринчи гуруҳи етиб келди. Бу ҳақда РАР ахборот агентлиги хабар бермоқда. Польшага 250 америкалик аскар НАТОнинг шарқий қанотини мустаҳкамлаш бўйича Atlantic Resolve операцияси давомида ташландилар.

"Польша радио" маълумотларига кўра, ҳарбийлар Жагань, Свентошув, Сквежина ва Болеславец шаҳарларида жойлаштириладилар ва у ерда 9 ой бўладилар.

Польшада америкалик аскарларнинг жойлаштирилиши январь ойининг охиригача якунланиши керак. Мамлакатга 3,5 минг ҳарбий, 400 дан ортиқ гусеницали ва 900 га яқин ғилдиракли техника, жумладан 87 танк, 18 та ўзиюрар гаубица, 400 та автомобиль келтирилади. 

2016 йил 22 ноябрда Польша мудофаа вазири Антоний Мачеревич Польшага НАТОнинг кўпмиллатли батальони аскарлари келишини маълум қилганди.

Россия ҳукумати НАТО қўшинларининг ўз ҳудудига яқинлашишини хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолашини бир неча маротаба айтган. Октябрда Москва НАТО батальонларининг Польша ва Болтиқ давлатларига юборилишига жавоб беришга ваъда берганди.
 

Кўпроқ янгиликлар