Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган «Реал» ва «Гранада» жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар йирик (5:0) ҳисобда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда.

Натижада, Мадрид клубининг барча мусобақалардаги мағлубиятсиз ўйинлари сони рекорд кўрсаткичга етди.

Худди шундай 39 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияни «Барселона» 2015 йилнинг октябридан 2016 мартига қадар қайд этганди.