Бир эркак Римдаги Санта-Мария Мажоре черковида икки руҳонийга ҳужум қилди, деб хабар бермоқда La Republica нашри.

Воқеа 7 январнинг иккинчи ярмида юз берган. Ҳужум вақтида черков ичида одам кўп бўлган.

Шиша идиш бўлаги билан берилган зарба оқибатида руҳонийлар жароҳат олганлар.

Ҳозирда ҳужумни содир этган 42 ёшли эркак ҳибсга олинган. Уни бу жиноятни содир этишга ундаган сабаблар аниқлаштирмоқда.