Шамол турбиналарини ташиш учун улкан кема яратилди

Технология 08 Январь 2017 6041

Siemens AG концернининг Даниядаги бўлими, шамол электр станциялари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Siemens Wind Power A/S шамол турбиналари ва уларнинг қисмларини ташиш учун янги транспорт кемаси олди. Бу кема жуда ҳайратланарли ўлчамларга эга!

Икки йил аввал Siemens Wind Power юкларни ташишда горизонтал ҳолатда юклаш ва тушириш тизимига эга янги транспорт юк кемаларини сотиб олишга қарор қилганди. Бундай кема яқинда иш жараёнида намойиш қилинди.

Кема Rotra Vente деб аталиб, унинг узунлиги 141 метрни ташкил қилади ва бир ташишда 8 МВт қувватга эга бир нечта шамол турбиналарининг улкан гондолаларини ташишга қодир. Бу турбиналардан ҳар бири жуда катта ўлчамларга эга. Мисол учун, Siemens Wind Power шамол генераторининг SWT–7.0–154 модели йиғилган ҳолатда 200 метр баландликка эга. Генераторнинг ўзи 220 тонна келади. Қисқача айтганда, кемада жуда катта ва оғир конструкцияларни ташишга тўғри келади.

Кемани Deugro Denmark компанияси қурган. Компания кемани ясашда контейнер ташувчи кемани асос қилиб олган. 

Айни вақтда яна битта шундай кемани яратиш устида ишлар жадал кетмоқда. Бу кема шамол турбиналарининг миноралари ва парракларини ташиш учун мўлжалланган. Янги кема бир вақтнинг ўзида узунлиги 80 метрга етадиган 12 тагача парракни ўзида сиғдира олади.

 

Кун янгиликлари
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 8054 Жаҳон
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 13372 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 17187 Жамият
Аргентинанинг "Tronador" ракетаси ҳавога кўтарилиши билан фалокатга учради (видео)
13:23 1315 Жаҳон
Мьянмада ичида 40 нафар йўловчи бўлган автобус дарага қулади
13:20 430 Жаҳон
Сеул: КХДР ракета синови БМТнинг бир неча резолюцияларини бузади
13:16 677 Жаҳон
ОАВ: Туркия ҳукумати «Википедия»га киришни чеклаб қўйди
12:55 902 Жаҳон
Россия ҲҲМ тизимлари КХДР ракета синовидан сўнг шай ҳолатга келтирилди
12:50 4364 Жаҳон
Германия: Европа иттифоқи Brexit’дан сўнг Британияни «бепул боқмайди»
12:44 1416 Жаҳон
Видео: Маскдан юқори тезликда ҳаракатланиш учун ер ости туннеллар тизими
Кўпроқ янгиликлар