Шавкат Мирзиёев: 2та иш ўрнини яратган тадбиркорни бошимда кўтаришга тайёрман

Ўзбекистон 08 Январь 2017 77675

Кеча, 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари билан учрашди. Унда давлатимиз раҳбари прокуратура органлари эътиборини бир қатор муҳим масалаларга қаратди. Шулардан бири тадбиркорлик фаолиятига оид бўлди.

Мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, фаровон турмушини таъминлашда муҳим ўрин тутаётган тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи давлат сиёсатининг стратегик йўналишларидан биридир. Шу нуқтаи назардан қараганда, прокуратура органлари тадбиркорлик фаолияти ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш юзасидан ўтган йили 5 октябрда қабул қилинган фармон талабларига сўзсиз амал қилинишини таъминлашлари зарурлиги таъкидланди. 

"Минг афсус, тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текшириш ўтказиш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Жумладан, охирги икки йилда давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида 209 марта ноқонуний текшириш ўтказилган ва 702 ҳолатда уларнинг фаолиятига асоссиз аралашилган", - деди давлатимиз раҳбари. 

Ш. Мирзиёевнинг сўзларига кўра, ўтган йили Жиззах, Қашқадарё, Тошкент вилоятларида тадбиркорликни ноқонуний йўл билан текширишга боғлиқ бор-йўғи биттадан ҳолат аниқланган. Сирдарё вилоятида эса бирорта ҳам бундай ҳолат аниқланмаган. 

"Билмадим, балки бу борада прокуратура органлари ходимлари ҳеч қандай камчилик йўқ, деб ўйлаб юргандир, лекин биздаги маълумотлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Таҳлилларга кўра, мамлакатимиз бўйича кичик бизнес субъектларининг қарийб 16 мингтаси ёки 7 фоизи ўз фаолиятини тўхтатган. Бундай ҳолатлар барча ҳудудларда мавжуд", - дея таъкидлади Президентимиз.  Мисол тариқасида Тошкент вилоятида - тадбиркорлик субъектларининг 15 фоизи, Сирдарё вилоятида - 13 фоизи, Жиззах вилоятида - 10 фоизи фаолият кўрсатмаётганлиги қайд этилди. 

"Энг ёмони, бунинг оқибатида мавжуд иш ўринлари йўқотилмоқда. Маълумки, тадбиркор ўзининг бола-чақасидан қийиб, тўплаган пули, мол-мулкини янги иш очишга сарфлайди. Банкдан кредит олса, уни ҳам фоизи билан ўзи тўлайди. Унга ҳеч ким ҳар 15 кунда бюджетдан аванс ёки ойлик бермайди. Шунга қарамасдан, таваккал қилиб, ҳузур-ҳаловатдан кечиб, бор имконияти ва маблағини хавф-хатарга қўйиб, ўз иши учун кеча-ю кундуз жонини бериб ишлайди. Шу йўл билан нафақат ўз оиласини, балки эл-юртни ҳам боқади. Шу маънода тадбиркор бу ҳақиқий фидоий инсон. Шахсан мен бундай инсонларни, иккитагина иш ўрнини яратган тадбиркорни бошимга кўтаришга тайёрман", - деди Ш. Мирзиёев. 

"Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам, халқ ҳам бой бўлади, деган фикрни қайта-қайта такрорлашдан чарчамайман. Шу муносабат билан яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиманки, тадбиркор йўлига қарши чиқиш давлат сиёсати, президент сиёсатига қарши чиқишдир. Афсуски, бу борада айтилаётган гаплар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорларга нисбатан тамагирлик ҳолатлари ҳали-ҳануз учраб турибди. Бу эса тадбиркорларда ҳақли равишда норозилик ҳиссини уйғотмоқда", - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари. 

Шунингдек бундай ҳолатларнинг ҳар бири бўйича айбдор шахсларни аниқлаб, сўзсиз жиноий жавобгарликка тортиш шартлиги таъкидланди. Бундан буён ҳар қайси туман ва вилоят прокурорларининг фаолияти у ишлаётган ҳудудда қанча янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этгани, қанча тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилганига қараб баҳо бериладиган янги тизим жорий қилиниши таъкидланди. 

Кун янгиликлари
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 3200 Жаҳон
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 10764 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 12986 Жамият
Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказди
08:05 2417 Жаҳон
Филиппинда кучли зилзила юз берди. Цунами хавфи эълон қилинди
08:00 582 Жаҳон
Хитой: "Ипак йўли" фақатгина фойда келтиради
07:58 378 Жаҳон
Германияда масжидга ҳужум қилинди
00:48 3693 Жаҳон
Черногория бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши сабабини тушунтирди
00:38 2182 Жаҳон
Пентагон: ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинган бўлиши мумкин
00:16 2675 Жаҳон
Замонамизнинг энг яхши мураббийлари аниқланди. Гвардиола етакчи
00:11 3199 Спорт
Кўпроқ янгиликлар