Сергелида божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига янги хизмат уйлари топширилди

Жамият 08 Январь 2017 6662

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан  божхона органларида  хизмат қилаётган бир гуруҳ божхона ходимлари  ва уларнинг оила аъзоларига  Сергели туманида қуриб битказилган 40 хонадондан иборат замонавий  барча  шарт-шароит  ва  қулайликларга эга бўлган  янги хизмат уйларининг калитларини тантанали равишда топшириш тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шу муносабат билан ташкил этилган ушбу хизмат уйларининг тантанали очилиш маросимида Давлат божхона қўмитаси Марказий аппарати, Тошкент шаҳри ва вилоят божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти, Миллий кинология маркази ходимлари, божхона фахрийлари ва  оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Сўнгги йилларда иқтисодий хавфсизлик посбонларини уй-жой билан таъминлаш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида Қорақалпоғистон Республикасининг иқлим шароити оғир, Устюрт даштлигида жойлашган олис масофадаги “Қорақалпоғистон” ва “Даут-ота” божхона постлари яқинида барча қулайликларга эга хизмат уй-жойлар мажмуаси, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари  ва Тошкент шаҳрида хизмат қилаётган ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида бир қатор хизмат уйлари фойдаланишга топширилган эди.

Бу гал Сергели туманида қуриб битказилган  ушбу хизмат уйларининг божхона ходимларига топширилиши  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”да эсдан чиқмас  муносиб совға бўлди.

 

Кун янгиликлари
Саховат қилишга имкони бўлиб, қилмаган одамни Аллоҳ маломат қилади
21:39 / 25.06.2017 19859 Жамият
Туркия исломни таҳқирловчи видеоўйинлар сотувини тақиқламоқчи
19:01 0 Жаҳон
Ноқонуний интернет: турли мамлакатлар қандай хизматлар блокланган
«Бир қурилма»: iPhone яратилишининг номаълум тарихи ҳақидаги китобдан парчалар
Божхонада 5,3 килограмм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар тўхтатиб қолинди
18:38 397 Жамият
Анталияда Ўзбекистон капитали иштирокида қарийб 30 та компания фаолият кўрсатмоқда
Бухорода «одамфуруш» аёл қўлга олинди
18:34 1019 Жамият
КХДР 2018 йилги Олимпиадани Жанубий Корея билан бирга қабул қилишдан бош тортди
18:25 608 Спорт
Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбаси туфайли 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
18:21 1076 Жаҳон
Божхона тўғрисидаги қонунчиликда нима ўзгаради?
Кўпроқ янгиликлар