«Севилья» «Реал Сосьедад»ни йирик ҳисобда енгиб, турнир жадвалида «Барселона»ни қувиб ўтди

Спорт 08 Январь 2017 3624

«Севилья» Испания чемпионатининг 17-турида «Реал Сосьедад» билан ўйнади. Сан-Себастьяндаги «Аноэта» стадионида кечган учрашув меҳмонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 25-дақиқасида Виссам Бен-Йеддер ҳисобни очди. 4 дақиқа ўтиб у жамоасининг ҳисобдаги устунлигини оширди. Иккинчи бўлим ўрталарида Пабло Сарабия «Севилья» учун яна бир гол урди. Ўйиндаги охирги гол 83-дақиқада Бен Йеддер ҳисобига ёзилди - 4:0.

«Севилья»нинг очколари эндиликда 36тага етди ва бу жамоа турнир жадвалида ҳозирча «Барселона»ни (34 очко) қувиб ўтиб, иккинчи ўринга жойлашди. Каталонияликлар тур учрашувини бугун «Вильярреал»га қарши ўтказади. Турнир жадвалида биринчи ўринни «Реал» 40 очко билан эгаллаб турибди, бу жамоа битта захира ўйинига эга. «Реал Сосьедад» эса 29 очко билан олтинчи ўринда қолмоқда. 

Реал Сосьедад – Севилья 0:4 (0:2, 0:2)
Голлар: 0:1 – 25 Бен-Йеддер, 0:2 – 29 Бен-Йеддер, 0:3 – 73 Сарабия, 0:4 – 83 Бен-Йеддер.
Реал Сосьедад – Рульи, Гонсалес (Элустондо, 46), Берчиче, Сальдуа, Мартинес, Гранеро (Каналес, 57), Ильярраменди, Вела (Хуанми, 57), Прието, Ойарсабаль, Виллиан Жозе.
Севилья – Рико, Пареха, Рами, Эскудеро, Меркадо, Нзонзи, Витоло (Краневиттер, 79), Васкес (Сарабия, 69), Насри, Мариано, Бен-Йеддер (Корреа, 90).

8 январь
Атлетик – Алавес
Бетис – Леганес
Сельта – Малага
Вильярреал – Барселона

9 январь
Осасуна – Валенсия

Кўпроқ янгиликлар