Шимолий Корея АҚШ ҳудудига етиб борадиган қитъалараро баллистик ракета яратмоқчи

Жаҳон 08 Январь 2017 9729
Иллюстратив сурат

Шимолий Корея раҳбарияти 2017 йил охири ёки 2018 йил бошигача АҚШ ҳудудига етиб борадиган, ядровий каллакли қитъалараро баллистик ракета яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бу ҳақда Лондонда ишлаган ва Жанубий Кореяга қочиб кетган собиқ Шимолий кореялик дипломат Тхэ Ён Хога иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Шимолий Корея АҚШ ва Жанубий Кореяда сиёсий ўзгаришларни ҳисобга олиб, 2017 йил охири ёки 2018 йил бошигача АҚШгача етиб бора оладиган ракеталарга ўрнатиш мумкин бўлган, ўлчамлари кичик ядровий зарядларни яратишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган", деб айтган собиқ дипломат.

5 январда Корея марказий телеграф агентлигининг маълум қилишича, Шимолий Кореяда қитъалараро баллистик ракетанинг синовдан ўтказилиши якуний босқичда турибди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин халқига янги йил мурожаатида "агар АҚШ тажовузкор сиёсатини бас қилмаса, Шимолий Корея ўз ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашини" айтган. Шимолий Корея етакчиси ўз давлатини "Шарқнинг ядровий давлати" деб атаган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси Шимолий Кореяга баллистик ракета синовларини ўтказишни тақиқлайди. Пхеньянда бу ҳужжатлар тан олинмайди, чунки мамлакат Вашингтоннинг душманона сиёсати сабабли ўзининг мудофаа қобилиятини оширишга тўлиқ ҳуқуққа эгалиги айтилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар