Туркия президенти "2016 йил одами" деб топилди

Жаҳон 08 Январь 2017 9195

"Ал-Жазира" телеканалининг "Янгиликлар пойгаси" кўрсатувида ўтказилган онлайн-овоз бериш натижаларига кўра Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған "2016 йил одами" деб топилди. Овоз беришда 130 мингдан кўпроқ одам иштирок этган.

Кўрсатув ҳар ҳафта ўз томошабинларига "Ҳафта одами" ва "Ҳафтанинг энг муҳим воқеаси"ни танлашни таклиф қилади. Бироқ бу маротаба Янги йил муносабати билан томошабинлар 2016 йил одамини танлашлари керак бўлди.

Телеканалнинг Facebook’даги саҳифасида ўтган овоз беришнинг 1-босқичида томошабинлар 10 нафар номзоддан "Йил одами"ни танлаб олишлари керак эди.

2-босқичда номзодлар сони 4 нафаргача қисқарди: Эрдўған, суриялик бола Умрон, тунислик авиаконструктор Муҳаммад Аз-Заварий ва Марокаш бош вазири Абдалил Банкиран.

Эрдўғанга томошабинларнинг 40 фоизи овоз берган.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 25764 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 30177 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 35020 Жамият
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионатида Новак Жоковични мағлубиятга учратди
13:34 4 Спорт
ОАВ: Трамп Trump University иши бўйича 25 миллион доллар товон пули тўлайди
12:58 443 Жамият
Туркияда Россия элчисининг қотиллигига алоқадорликда гумон қилинаётган 2 киши ҳибсга олинди
12:50 841 Жаҳон
Доимо қўл остида бўлувчи қувватловчи кабель яратилди
«Агробанк» томонидан 2016 йилда 24 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди
12:21 944 Жамият
2050 йилни кутишга арзирли 11 сабаб
Бразилияда бандитлар маҳбусларни ташийдиган автобусларни ёқиб юборишди
12:00 1227 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар