Туркияда электр энергия билан юзага келган муаммоларга тушунтириш берилди

Жаҳон 08 Январь 2017 3897
Фото: AFP 2016/ Joe Klamar

Туркия энергетика вазири Барат Албайрак электр энергия узатилишида узилишлар кузатилаётгани ортидан билдирилган танқидларга унинг вазирлиги АҚШ киберҳужумларига учраганини айтди. Бу ҳақда Turkish Minute портали хабар бермоқда

Порталнинг эслатишича, охирги вақтда Истанбул ва унинг атрофидаги жойлар аҳолиси электр энергия ўчирилиши ҳолатлари кўпайганидан шикоят қилишган. Ўтган ҳафтада Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви Албайрак "юзага келган вазият бўйича жиддий огоҳлантиришлар" қилган, бироқ унинг бу ҳақдаги твити ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан мазах қилинганди.

"Биз кеча АҚШдан катта киберҳужумнинг гувоҳи бўлдик. Бундай ҳужумлар энергетика вазирлигининг турли департаментларига мунтазам равишда содир этилган, бироқ биз уларнинг барчасини қайтарганмиз", деб айтди Албайрак маҳаллий телевидение эфирида.

 

Кўпроқ янгиликлар