Нью-Йорк шаҳридаги Шиллер институти хори ўт ўчириш хизмати ва шаҳар департаменти полициячилари ҳамкорлигида Ту-154 авиаҳалокати қурбонларини хотирлашди. Хотира маросимида Россия мадҳияси ижро этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 25 декабрь куни Сочи шаҳридан кўтарилган Ту-154 самолёти ҳавога кўтарилганидан 70 сония ўтиб Қора денгизга қулаган эди. Авиаҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 92 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Йўловчиларнинг аксарияти Россия армиясининг Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари эди. Улар россиялик ҳарбийларга Янги йил концерти тақдим этиш учун Сурияга учиб кетаётган эди.