Франция Кубогининг 1/32 финалида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиққан «Авранш» жамоаси футболчилари мураббийнинг сочини ирокезча турмаклашди.

«Авранш» – Франциянинг учинчи лигасида иштирок этади. Жамоа  «Лаваль» жамоасига қарши ўйинда биринчи бўлимда 0:1 ҳисобида ортда бора туриб иккинчи бўлимда 3 гол урган ва қаторасига иккинчи йил Франция Кубогининг 1/16 финалига йўл олган. 

Ўйиндан кейин футболчилар кийим алмаштириш хонасида аввалдан ваъдалашув бўйича бош мураббий  Дамьен Оттанинг сочини олишган ва маҳаллий телеканалга интервью беришган.