А Серия: «Ювентус», «Милан» ва «Интер» ўз учрашувларида ғалаба қозонди

Спорт 09 Январь 2017 2230

Италия чемпионатининг 19-турида «Ювентус» «Болонья»ни қабул қилди. Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Гонсало Ҳигуаин дублга эришган бўлса, Дибала пенальтидан самарали фойдаланди. 

Жамоа эндиликда 45 очкоси билан А Серияда пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Турнинг яна бир учрашувида «Милан» ўз уйида «Кальяри»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 88-дақиқасига қадар ўйинда ҳисоб очилмаганди. Айнан ўша дақиқада Карлос Бакка 98 кунлик танаффусдан кейин илк марта гол киритди. Мана шу гол Монтелла шогирдларига муҳим очкони келтирди.

«Милан» ушбу ғалабадан кейин 36 очко билан бешинчи ўринда бормоқда. «Кальяри» эса 23 очко билан 14-поғонани банд этиб турибди.

«Удинезе» «Интер»ни қабул қилди. Удинедаги «Фриули» стадионида кечган учрашув 2:1 ҳисобида нерадзуррилар жамоаси фойдасига ҳал бўлди. 

17-дақиқада Якуб Янкто мезбонларни олдинга бошлади. Биринчи бўлим охирида Иван Перишич жавоб голини йўллади. Ўйиннинг 87-дақиқасида Перишич дублни расмийлаштириб, жамоасига ғалаба олиб келди.

Бу ғалаба «Интер» учун А Серияда қаторасига тўртинчи ғалабага айланди.

Эндиликда «Интер» 33 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Удинезе» эса 25 очкоси билан 11-ўринда бормоқда.  

Италия А серияси
Ювентус – Болонья 3:0
Голлар: 1:0 – 7 Ҳигуаин, 2:0 – 41, пенальти Дибала, 3:0 – 54 Ҳигуаин. 
Ювентус – Нето, Лихтштайнер, Кьеллини, Бардзальи, Хедира (Ринкон, 81), Асамоа, Стураро, Маркизио, Пьянич (Куадрадо, 70), Дибала, Ҳигуаин(Манжукич, 73).
Болонья – Миранте, Масина, Майетта, Иконому, Торосидис, Вивиани, Донса, Жемайли (Пульгар, 71), Крейчи (Риццо, 71), Ди Франческо (Мунье, 88), Дестро.
Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (17), Торосидис (35), Ди Франческо (45).

Милан – Кальяри 1:0
Гол: Бакка (88).
Милан: Доннарумма, Палетта, Де Шильо, Абате (Антонелли, 27), Романьоли, Бонавентура (Бертолаччи, 65), Локателли, Пашалич (Лападула, 79), Сусо, Ньянг, Бакка.
Кальяри: Биттенкур, Чеппителли, Капуано, Пизакане, Алвеш, Исла, Ди Дженнаро, Барелла, Дессена (Джаннетти, 90), Фариас (Жоао Педро, 78), Сау (Боррьелло, 73).
Четлатиш: Алвеш (90+4, Кальяри).

Удинезе – Интер 1:2 
Голлар: 1:0 – 17 Янкто, 1:1 – 45 Перишич, 1:2 – 87 Перишич.
Удинезе – Карнезис, Фелипе, Самир, Ларангейра, Видмер, Кумс (Хадльвредссон, 63), Фофана, Янкто, де Пауль (Перица, 72), Сапата, Терео (Ридер Матос, 80).
Интер – Ҳанданович, Ансальди, Д`Амброзио, Мурильо, Миранда, Кондогбиа (Эдер, 83), Брозович, Перишич (Андреолли, 90), Банега (Жоау Мариу, 56), Кандрева, Икарди.
Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (65), Терео (74), Янкто (75), Брозович (86), Фофана (86).

«Ювентус» яна ғалаба қозонди ва А Серия рекордини ўрнатди

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар