АҚШ шу йилнинг февраль ойи бошида Корея республикасида зарба беришга ихтисослашган 24 та Apache AH-64D вертолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда Корея миллий мудофаа вазирлиги маълум қилмоқда. 

"Вертолёт батальони Сеулдан 70 км жанубда бўлган Пёнтек шаҳрининг Кэмп Хамприс базасида жойлаштирилади, - дейилади хабарда. –Жанубий Кореяга мазкур бўлинманинг сафарбар этилиши АҚШнинг иттифоқчилик мажбуриятларига содиқлигини англатади ва икки мамлакат ҳарбий альянсини янада кучайтириш имконини беради".

Apache вертолётлари биринчи навбатда танклар ва бошқа зирҳли техникаларга қарши кураш учун мўлжалланган. Бу техникаларнинг Кореяга ташланиши "Шимолий Корея томонидан таҳдид кучайиб бораётган бир вақтда мамлакат мудофаа салоҳиятини кучайтиради", - дейилади мудофаа вазирлиги баёнотида.