АҚШнинг Москвадаги элчихонаси визалар беришни тўхтатди

Жаҳон 09 Январь 2017 8632

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ўзи жойлашган бинодаги сув таъминотидаги муаммолар сабабли визалар беришни тўхтатди. Бу ҳақда элчихона сайтида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, консуллик бўлими ноиммиграцион ва иммиграцион визалар бериш ва АҚШ фуқароларидан шошилинч бўлмаган сўровларни кўриб чиқиш билан боғлиқ хизматларни вақтинчалик кўрсатмайди. АҚШ фуқаролари бўлими фақат шошилинч сўровларни кўриб чиқади.

Элчихонада консуллик бўлими иши кейинги огоҳлантиришгача тўхтатилгани таъкидлаб ўтилган. Визага ариза берувчиларга www.ustraveldocs.com/ru сайтини кузатиб бориш тавсия қилинган.

Кейинроқ элчихона ўз фаолиятини бинода сув тошгани сабабли тўхтатгани ва уни 10 январь соат 8:30да қайта бошлашини маълум қилган. 

Ўз навбатида "Мосводоканал" матбуот хизмати АҚШ элчихонасидан сув таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай шикоятлар олинмаганини айтган.

 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар