Антиқа пижама спортчиларга тикланишларида ёрдам беради

Технология 09 Январь 2017 3077

Under Armour компанияси CES электроника кўргазмасида спортчиларга уйқу вақтида тикланишга ва толиқтирувчи машқлардан кейин ўзини яхши ҳис қилишга ёрдам берадиган пижамалар қаторини тақдим қилди. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда. 

Бир қарашда Athlete Recovery Sleepwear деб ном олган уйқу учун инновацион кийим оддий пижамадек кўринади, бироқ унинг орқа томони тиббиётда зарарланган тўқималарни тиклаш учун ишлатиладиган материал – биокерамикани ўз ичига олган.

Under Armour’нинг таъкидлашича, биокерамика унсурларига эга кийимдаги уйқу анча толиқтирган машғулотдан кейин тикланиш вақтини қисқартиради. Бундай пижаманинг нархи 80 долларни ташкил қилади. 

UNDER ARMOUR

 

Кўпроқ янгиликлар