Асад Россия ва АҚШ муносабатларининг яхшиланиши Сурияга қандай таъсир кўрсатишини айтди

Жаҳон 09 Январь 2017 7185

Сурия президенти Башар Асад Дональд Трамп президентлигида АҚШ ва Россия муносабатларининг яхшиланиши мамлакатдаги инқирозга ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди.

"Менимча, АҚШ ва Россия муносабатларининг яхшиланиши Суриядаги можарога ижобий таъсир кўрсатади", - деди у франциялик журналистлар билан бўлган интервьюда. Суҳбат матни SANA агентлиги томонидан чоп этилди.

Сурия етакчисининг таъкидлашича, Трампнинг баёнотлари "катта истиқболдан дарак беради" ва "АҚШ ҳамда Россия муносабатларининг яхшиланишини кўзда тутади". Асаднинг фикрича, бу ҳолат "жаҳондаги барча муаммолар, хусусан, Сурияга таъсир кўрсатади".

Кўпроқ янгиликлар