Борган жойи манзарасини свитер қилиб тўқувчи эркак интернетнинг навбатдаги юлдузига айланди

Жамият 09 Январь 2017 9057

Сэм Барски ўз хоббиси ёрдамида интернетнинг навбатдаги юлдузига айланди. Гап шундаки, у қаерга борса ўша ернинг манзарасини свитер қилиб тўқийди ҳамда уни кийиб айнан ўша жой фонида суратга тушади. Бу ҳақда Reddit хабар бермоқда.

Сэм тўқишни 1999 йилда бошлаган эди ва шу пайтга қадар 103 та свитер тўқиган. Уларда дунёнинг турли жойлари манзаралари акс этган. Улар орасига Нью-Йоркдаги Таймс-скверни, Британиядаги Стоунхенжни, Сан-Францискодаги “Олтин дарвоза”ни киритиш мумкин. Гоҳида у диққатга сазовар жойларни эмас, балки оддий манзараларни, мисол учун, электр узатиш линиясини ёки олча боғини танлайди. Барски шундан сўнг тайёр бўлган свитерини киядида, ўша манзара фонида суратга тушади.

 

Кўпроқ янгиликлар