Emirates авиакомпанияси ўз рейсларидан бирини юкхонадаги илон туфайли бекор қилди. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берган.

"Emirates 2017 йилнинг 8 январь кунига белгиланган ЕК0863 Маскат – Дубай рейси юкхонада илон топилгани туфайли бекор қилинганини тасдиқлайди, - дейилади баёнот матнида. - Техник ходимлар ва фаррошлар самолёт яна ўз вазифасини бажаришга киришиши учун ишлашмоқда".

Gulf News газетасининг таъкидлашича, судралиб юрувчи жонивор тутиб олинган.

Нашр ҳодиса ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганини таъкидлади. Фойдаланувчиларнинг аксарияти уни 2006 йилда тақдим этилган “Илон парвози” триллери билан боғлашган. Фильмда хавфли гувоҳни ўлдириш мақсадида қурбон ўтирган авиарейсга заҳарли илонлар бўлган контейтерни жойлаштирган мафия ҳақида ҳикоя қилинади.