Грознийда ИШИДга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Жаҳон 09 Январь 2017 5772

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳри марказида ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кўп минг кишилик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар қилмоқда

«“Чеченистон юраги” номли масжид майдонида ИШИДга ёлланган ёшларнинг ота-оналари томонидан ташкил этилган кўп минг кишилик норозилик намойишлари бўлиб ўтди», — дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Шаҳар ҳокимлигининг қўшимча қилишича, Чеченистон жамоатчилиги ўз чиқишида ИШИД ва унинг етакчиси Абу Бакр Ал Бағдодийнинг қилмишларидан ғазабланишларини изҳор қилишган. 

«Тўпланганлар Чеченистон ёшларини экстремистларнинг тарғиботига чув тушмасликка чақириб, қариндош ва яқинларининг насиҳатларига амал қилишга ундашган», — дея қайд этилган хабарда. 

Бир неча соат давом этган намойиш якунида одамлар ИШИД тимсоллари ва Ал Бағдодий суратлари туширилган транспарантларни ёқишган. 


 

Кўпроқ янгиликлар