Исроил ҳуқуқ-тартибот муассасалари Қудусда юк машинасида теракт содир этган эркакнинг шахсини аниқлашди.

"Юк машинасида ҳужум оқибатида 4 аскарни ўлдирган ва 13 аскарни яралаган террорчи араб миллатига мансуб, Жабал Мукабар туманида яшаган 28 ёшли Фади Кунбар эканлиги аниқланди", деб маълум қилди полиция вакили твиттерда.