Лондонда метро ходимлари иш ташлашни бошлади

Жаҳон 09 Январь 2017 2166

Лондонда шаҳар метроси ишчилари якшанба куни кечқурун бир суткалик иш ташлашни бошлади. Бу ҳақда “Би-би-си” хабар бермоқда.

Иш ташлаш маҳаллий вақт билан 18.00да бошланган. Норозилик акциясига чипталар сотиш нуқталарининг ёпилиши ва иш ўринларининг қисқартирилиши сабаб бўлган. Касаба уюшмалари иттифоқи аъзоларининг фикрича, бу нафақат метрополитеннинг бошқа ходимларига бўлган юкламаларни оширади, балки йўловчилар хавфсизлигига ҳам раҳна солиши мумкин.

Лондонда бир суткага аксарият метро бекатлари ёпилди, шу билан бир қаторда, уларнинг кўпчилиги иш ташлаш расмий равишда бошлангунга қадар ўз фаолиятини тўхтатган. ОАВ маълумотларига кўра, Британия пойтахти аҳолисини ўз манзилига етказиб қўйиш учун қўшимча 150 та автобус ажратилди.

Лондон мэри Содиқ Хон шаҳар метросини бошқарувчи Transport for London (TfL) корхонасини касаба уюшмаси билан музокараларни давом эттиришга чақирди.

 

Кўпроқ янгиликлар