Обама Путинни етарлича баҳоламагани ҳақида сўзларни рад этди

Жаҳон 09 Январь 2017 13045
Фото: Pete Souza

АҚШ президенти Барак Обама ABC телеканалига берган интервьюсида АҚШ разведкасининг президентлик сайловларига "Россия аралашуви" ҳақидаги ҳисоботига изоҳ берди.  

Обама ҳисоботни "жуда лўнда" деб таърифлади. "Руслар сайлов жараёнига аралашмоқчи бўлишган: бу кампания доирасида улар киберҳужумлар ўтказишган, шунингдек, уларда сайловлар натижалари нуқтаи назаридан яққол афзалликлар бўлган", деб айтди Обама.

Обама АҚШ разведкаси ҳам, унинг ўзи ҳам хулосаларнинг тўғрилигига ишончлари комиллигини айтди. "Мен бунинг асосида ётган манбалар ва ахборотни кўрдим ва бу ҳисоботни тўлиқ қўллаб-қувватлайман", деб таъкидлаб ўтди Обама. 

Обама журналистнинг у Владимир Путинни етарлича баҳоламагани ҳақидаги саволига рад жавобини берди.

"Етарлича баҳоламаганман, деб ўйламайман. Фикримча, мен етарлича баҳоламаган нарса шуки, янги ахборот асрида дезинформация ва киберҳужумлар бизнинг очиқ жамиятимизга, очиқ тизимимизга таъсир қилиши мумкин", деб айтди Обама.

Обама бундай аралашув НАТОга аъзо давлатлардаги сайловларда ҳам юз бериши мумкинлигини айтди. 

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69429 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36526 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21034 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79704 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61430 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1600 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 858 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 545 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 264 Жамият
Кўпроқ янгиликлар