Ўзбекистон терма жамоаси ва «Шангхай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов қайси чемпионатда тўп суриш исташи ҳақида гапириб берди.

«Агар ихтиёр ўзимда бўлганида Англия ёки Германия чемпионатида тўп сурган бўлардим. 

Европа Лигасида беш йилдан буён тўп суриб келаман. Ўшанда кучли бешлик жамоаларига қарши тўп суришга тўғри келган. Испания, Италия ёки Франциядан кўра, Англия ва Германия жамоаларига қарши ўйнаш мароқли эди. Чунки уларда темп жуда юқори бўлади. Бу чемпионатларда биринчи ва сўнгги жамоалар ўзаро ўйнаганда катта фарқни сезмайсиз», дея гапириб ўтган Аҳмедов Milliy телеканалига берган интервьюсида.