"Олтин глобус" бошловчиси Трампни "Тахтлар ўйини" қаҳрамонига қиёслади

Жамият 09 Январь 2017 2341

Америкалик ҳажвчи Жимми Фэллон 74 - "Олтин глобус" киномукофотини топшириш маросими очилишида АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни "Тахтлар ўйини" сериалидаги қирол Жоффри Баратеонга қиёслади. Бу ҳақида The Hill нашри хабар берди. 

"Кўпчиликда савол туғилади - қирол Жоффри ҳаёт бўлганда нима бўлар эди? Буни 12 кундан кейин билиб оламиз", - деди Фэллон (20 январда Дональд Трампнинг инагурацияси бўлиб ўтади).

Маросим давомида кино ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофот олган актриса Мэрил Стрип ҳам республикачини танқид қилди. У Трампнинг жисмоний жиҳатдан носоғлом журналист Серж Ковалескига пародиясини эслатиб ўтди. 

"Мамлакатимиздаги бош лавозимни эгаллаш учун курашган инсон ногирон мухбирнинг устидан кулди", - деди у. Актриса бу лавҳа унга қаттиқ таъсир кўрсатганини таъкидлади, "чунки бу фильмда эмас, ҳаётда рўй берди". 

"Олтин глобус" киномукофотининг 74-маросими 8 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. "Жимми Фэллон билан кечки шоу" телекўрсатуви орқали танилган Фэллон киномукофотга бошловчилик қилди.
 

Кун янгиликлари
Саховат қилишга имкони бўлиб, қилмаган одамни Аллоҳ маломат қилади
21:39 / 25.06.2017 19859 Жамият
Туркия исломни таҳқирловчи видеоўйинлар сотувини тақиқламоқчи
19:01 0 Жаҳон
Ноқонуний интернет: турли мамлакатлар қандай хизматлар блокланган
«Бир қурилма»: iPhone яратилишининг номаълум тарихи ҳақидаги китобдан парчалар
Божхонада 5,3 килограмм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар тўхтатиб қолинди
18:38 397 Жамият
Анталияда Ўзбекистон капитали иштирокида қарийб 30 та компания фаолият кўрсатмоқда
Бухорода «одамфуруш» аёл қўлга олинди
18:34 1019 Жамият
КХДР 2018 йилги Олимпиадани Жанубий Корея билан бирга қабул қилишдан бош тортди
18:25 608 Спорт
Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбаси туфайли 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
18:21 1076 Жаҳон
Божхона тўғрисидаги қонунчиликда нима ўзгаради?
Кўпроқ янгиликлар