Самарқанд шаҳрига борган ҳар бир инсон Регистон майдонига бориб, дунёга машҳур мадрасаларни кўришга шошилади. Мадрасаларни айланиш чоғида ҳайрат билан бундай улуғ даргоҳда  устозлик қилган ва таҳсил олган минглаб буюк инсонлар ҳақида маълумотларни олиб, уларга ҳавас қилишади. Шундай улуғ жой номига монанд Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган «Registon» ўқув маркази ҳаёти ва унинг қисқа бўлса-да, лекин шиддатли тарихи қандай бўлганлиги, унинг шундай буюк номга муносиб бўлиш учун қилаётган ишлари ҳақида сўзлаб бериш бугунги мавзу доирамизга киради.

Республикамизда жуда кўп ажойиб ўқув марказлари фаолият олиб бораётганини ҳисобга олсак, ҳар бир ўқув марказининг ўқувчилари ўша муассасанинг тарихини яратишади. Сиз ҳам бизнинг тарихимизда қолишни хоҳласангиз, диққат қилинг, асосий мавзуга ўтамиз. 

Сизнинг ҳаётингизни танлов ўзгартиради. Шундай экан, биринчи навбатда мақсадингизни аниқланг ва ҳаракатни бошланг!  Ўзини англай бошлаган ёш инсонда қайси олий ўқув юртини танлаш муаммоси туради. Қайси касбни эгалласам, орзумдагидек ҳаётга эришаман? Бу ва шунга ўхшаш саволлар ҳар бир инсонни ёшлигида ўйлантирган ва ўйлантириб келмоқда.  

Қизиқишларингиз натижасида касбни осонгина танлаб олдингиз. Навбатдаги вазифа эса анчагина қийин, ўша касб эгаси бўлиш учун билим берадиган олий ўқув юртига кириш ва ўқиш ҳисобланади. Олий ўқув юртига кириш фақатгина кучли тайёргарликдан ўтганларгагина насиб қилади.  Шунчаки тайёрланиш вақтни беҳуда ўтказишга тенгдир.  Вақтнинг қадрини билган машҳур инсонларга устозлик қилган жой номи билан аталадиган ўқув марказига сизни таклиф этамиз. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, «Registon» ўқув марказида ўқиш сизнинг ҳаётий тарихингизга янги бир саҳифани қўшади.

«Registon» ўқув марказида абитуриентлар қуйидаги фанлардан кафолатли тайёргарлик кўришлари мумкин:

ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР
•    Тарих
•    Она тили ва адабиёт
•    Инглиз тили

ИҚТИСОДИЁТ
•    Математика ва информатика
•    Инглиз тили
•    Она тили ваадабиёт

ТЕХНИКА
•    Математика ва информатика
•    Физика
•    Она тили ваадабиёт / инглиз тили

ТАБИИЙ
•    Кимё
•    Биология
•    Она тили ваадабиёт
 
Ҳар бир фан ҳафтада 3 марта, 2 соатдан бўлади.
Ойлик тест натижаларига кўра:
1 – ўрин соҳиби - 100% бепул
2 – ўрин соҳиби - 50% бепул
3 – ўрин соҳиби - 30% бепул

«Registon» ўқув марказида таълим олишни танлаган ўқувчиларнинг имтиёзлари:
•  Энг  янги   мактаб дарсликлари бепул берилади;
•  1 август тест синовлари учун махсус психологик дастур асосида тайёргарлик;
•  Ҳар ойнинг охирида ДТМ андозасида мукаммал  тест синовлари;
•  Дам олиш кунларисиз узлуксиз ўқув машғулотлари;
•  8 — 10 кишилик кичик гуруҳлардаги сифатли таълим;
•  ДТМ  тестларининг тузилиши ва уларни ечишда эътиборга олиш  лозим бўлган жиҳатлар ҳақида қимматли маълумотлар;

«Registon»  ўқув маркази фаолияти:

• Абитуриентлар учун махсус психологик тренинглар
Ўқув марказида махсус дастур асосида психологик тренинглар ўтказилади. Кўп йиллик тажрибадан келиб чиқиб, бу амалиётнинг  жуда зарур эканлигига амин бўлганмиз. Сабаби абитуриентлар узоқ ва қийинчилик билан олган билимларини 1 август синовларида 3 соат ичида тўла кўрсата олишлари шарт. Йиллаб тайёрланган абитуриентлар асосий синов кунида ҳаяжонини босолмасдан, олган билимларини намойиш қила олмаса, уларнинг ёнида жавобгарликни ўқув маркази ҳам елкасига олади. Шундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳар ойда икки ёки уч марта психологик тренинглар ўтказиб турилади. Унда имтиҳоннинг энг майда деталларигача кўриб чиқилади. Бундан ташқари абитуриентларда қатъият, ўзига ишонч, мақсад учун курашиш кўникмалари ҳам шакллантириб борилади.  

•  Фаннинг ҳақиқий мутахассислари бўлган устозлар жамоаси
«Registon» ўқув маркази устозлари ҳар бир абитуриентнинг характер хусусиятларига қараб баҳо берадиган, уларнинг қизиқишлари нуқтасини топиб, шунга биноан фанни ўзлаштиришлари учун йўл кўрсата оладиган даражада тажрибага эгадирлар. Қобилиятлари турлича бўлган абитуриентлардан фанни ўзлаштиришда бир хилда юқори натижаларни кўрсатиб келаётган устозлар жамоаси ўқув марказининг ҳар йилги ютуқларининг гарови ҳисобланади.

•  Ўқув марказ ютуқлари рақамларда 
2015-2016 ўқув йилида «Registon» ўқув марказида мукаммал тайёргарликдан ўтган абитуриентларнинг кўпчилиги олий ўқув юртларига юқори баллар билан ўқишга қабул қилиндилар. Жумладан:
 

•  Барча шароитлар мавжуд дарс хоналари
Абитуриентлар учун яратиб берилган шароитлар фанни мукаммал ўзлаштиришга ёрдам беради. «Registon» ўқув маркази   абитуриентлар  таълим олиши учун мана бундай ажойиб ўқув хоналарни тақдим этади:


•  Дарслар қандай назорат қилинади?
«Registon» ўқув марказидаги шинам дарс хоналарининг барчаси кузатув камералари билан жиҳозланган ва дарс жараёни ўқув маркази менежерлари томонидан назорат қилинади. Бетоблиги сабаб дарсга қатнаша олмаган абитуриентларга қолдирилган дарсни ўзлаштиришлари учун кузатув камералари тамонидан ёзиб олинган жонли дарс жараёни видеоси тақдим этилади. Ота-оналар ҳам фарзандларининг ўқув жараёнларида қандай қатнашаётганлигини бевосита кузатишлари мумкин.

•  Ота-оналар фарзандларининг билим даражаси ўсиши ҳақида хабардор қилинади
Ўқув марказида ташкил этиладиган ойлик тест имтиҳонлари натижалари registonstudy.uz  сайтида эълон қилинади. Ота-оналар фарзандларининг натижаларини сайт ёки тест ташкилотчиларининг махсус смс хабарномалари орқали билишлари мумкин. Шунингдек, ўқув маркази ўқувчилари хоҳлаган вақтда ўз илм даражаларини билиш учун тест топширишлари мумкин. Бунинг учун махсус тест бўлимига ариза топширишнинг ўзи кифоя.

•  Ота-оналар фарзандларининг билим даражаси ўсиши ҳақида хабардор қилинади
Ўқув марказида ташкил этиладиган ойлик тест имтиҳонлари натижалари registonstudy.uz сайтида эълон қилинади. Ота-оналар фарзандларининг натижаларини сайт ёки тест ташкилотчиларининг махсус смс хабарномалари орқали билишлари мумкин. Шунингдек, ўқув маркази ўқувчилари хоҳлаган вақтда ўз илм даражаларини билиш учун тест топширишлари мумкин. Бунинг учун махсус тест бўлимига ариза топширишнинг ўзи кифоя.

«Registon» ўқув маркази абитуриентларни синов асосида ўз жамоасига қабул қилади. www. registonstudy.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг ва биз билан боғланинг!

«Registon» нодавлат таълим маркази

Манзил: Тошкент шаҳар, Учтепа  тумани, Лутфий кўчаси, 65А-уй
Мўлжал: “Фарҳод” бозори, «Ўзбегим таомлари»  
Телефон: (+998-93) 536-27-00, (+998-90) 952-27-00

Чилонзор филиали:
Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор  тумани, Кичик халқа йўли  кўчаси, 6/1-уй
Мўлжал: “Турон банк”,  “Чилонзор”  метро бекати
Телефон: (+998-94) 602-33-44,  (+998-90) 356-20-04

Реклама ҳуқуқи асосида.