Роналду ҳосил йиғади: Португалиялик футболчи навбатдаги совринини кутмоқда

Спорт 09 Январь 2017 8076

Бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФАнинг тақдирлаш маросими ўтказилади, унда 2016 йилнинг энг яхши футболчисига ҳам мукофот топширилади ва бу мукофот эгаси деярли аниқ - Криштиану Роналду. Трибуна ушбу маросим анонсини тақдим этади.

Бу қандай бўлганди?
Узоқ вақтлардан буён Европа ва дунё футболида энг нуфузли индивидуал мукофот «Олтин тўп» эди ва бу мукофотни France Football журнали эгасига топширар эди. 1991 йилда ФИФА ҳам йилнинг энг яхши футболчиси учун мукофотини таъсис этди – «Бриллиант тўп». Мукофот эгасини терма жамоалар бош мураббийлари ва сардорлари аниқлашарди, илк лауреат германиялик Лотар Маттеус бўлган.

Қарийб 20 йил мобайнида бу икки мукофот параллел равишда топшириб келинди. Баъзида икки мукофотга ҳам бир футболчи эга чиқар, баъзида ундай бўлмасди. Охирги марта лауреатлар икки киши бўлган: 2004 йилда «Олтин тўп»ни Андрей Шевченко, «Бриллиант тўп»ни эса Роналдиньо олган.

2010 йилда бу икки мукофот бирлаштирилди. ФИФА ва France Football нашрига эгалик қилувчи Amaury Group компанияси ЖАРдаги жаҳон чемпионати вақтида, Йоханнесбург шаҳрида келишувга эришди ва эндиликда «Олтин тўп» мукофоти миллий терма жамоалар мураббийлари ва сардорлари, шунингдек, журналистларнинг овоз беришлари натижасида топшириладиган бўлди.

Ўтган йил охирида 6 йиллик шартнома муддати якунига етди. Янги келишувга эришилмади ва энди яна France Football ва ФИФА ўз мукофотларини алоҳида тақдим этадиган бўлди.

Бу қандай бўлади?
ФИФА «Бриллиант тўп»ни қайтаришни истамади ва The Best номли янги мукофот таъсис қилди. ФИФА талқини бўйича энг яхшисини аниқлаш терма жамоа мураббийлари ва сардорлари (25 фоиздан), мухлислар (25 ) ва ФИФА рўйхатдан ўтказган журналистлар (25 фоиз) томонидан аниқланади.

The Best платинадан тайёрланган, баландлиги 31 см, оғирлиги эса – 6,4 кг. У номзодларнинг барчаси учун бир хил (аёллар ва эркаклар ҳамда мураббийлар учун).

Бугунги тақдимот маросимида америкалик таниқли актриса ва продюсер Ева Лонгория ҳамда германиялик шоумен Марко Шрайль бошловчилик қилишади.

ФИФА «Олтин тўп» ўрнига топширадиган соврин намойиш қилинди

Номзодлар-2016
Йилнинг энг яхши футболчиси: Криштиану Роналду (Португалия), Лионель Месси (Аргентина), Антуан Гризманн (Франция).

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Мелани Берингер (Германия), Карли Ллойд (АҚШ), Марта (Бразилия).

Йилнинг энг яхши мураббийи (эркаклар): Клаудио Раньери («Лестер»), Фернанду Сантуш (Португалия), Зайнидин Зидан («Реал»).

Йилнинг энг яхши мураббийи (аёллар): Жилл Эллис (АҚШ), Сильвия Найд (Германия), Пиа Сундхаге (Швеция).

Йил мухлиси: «АДО Ден Хааг» мухлислари (Нидерландия); «Боруссия» Д – «Ливерпуль» учрашувини томоша қилиш учун келганлар; Исландия терма жамоаси фанатлари.

Йилнинг энг яхши голи (Ференц Пушкаш номидаги мукофот):

Марлон (Бразилия)

Данюшка Родригес (Венесуэла)

Мохд Фаиз Субри (Малайзия)

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар