Россияда Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲ туфайли ҳалок бўлишди

Жамият 09 Январь 2017 14848

Россиянинг Самара вилоятида 7 январь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Россия ФВВга таянган ҳолда хабар беришича, йўловчи автобуси ва енгил автомобиль иштирокидаги ЙТҲ «Самара-Уральск» М-32 трассасининг 76-километрида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, воқеа сабаб енгил автомобилда бўлган Норбек Норбоев, Маркс Худойберганов (1978 йилда туғилган) ва Қаҳрамон Бобожоновлар (1979 йилда туғилган) ҳаётдан кўз юмишган.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги республиканинг тегишли вазирлик ва маҳкамалари билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг қариндошларига кўмак бериш бўйича чораларни кўрмоқда.

Кўпроқ янгиликлар