Санкт-Петербургдаги университет биносидан ўқитувчининг жонсиз танаси топилди

Жамият 09 Январь 2017 7395

Россия тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бошқармаси Катта денгиз кўчасидаги бинодан жонсиз ҳолатда топилган эркак жасади юзасидан текширув ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда 9 январь куни ташкилот матбуот хизмати маълум қилган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, эркак ўз жонига қасд қилган. Бу қандай амалга оширилгани аниқланмоқда», — дейилади маълумотда.

РИА Новости агентлигининг манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, марҳум Санкт-Петербург давлат университетида аэрокосмик асбобсозликдан дарс берган. Ўлимолди ёзув қолдирмаган.

«Фонтанка»нинг ёзишича, 1952 йилда туғилган эркак сифат бошқаруви кафедрасининг лабораториясида етакчи бўлган.

Кўпроқ янгиликлар