Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасида уч вилоятга 2 ойлик тажриба муддати белгилади

Ўзбекистон 09 Январь 2017 27229

Маълумки, 5 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбарияти, марказлар раҳбарлари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари ва бошқа бир қатор мутасаддилар билан учрашди. Унда аҳолини дори воситалари билан талаб даражасида таъминлаш бўйича қатор муаммо ва камчиликлар борлигига ишора қилинди. 

Бугунги кунда фармацевтика бозорининг 75 фоизини импорт дори воситалари ташкил этмоқда. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган дори воситалари аҳоли эҳтиёжини умуман қопламаяпти. Дорихоналар қўйилган талабларга жавоб бермайди. Уларда сотилаётган бир хил номдаги дори воситалари нархи 2-3 баробар фарқ қилади, лекин вазирлик бунга ҳеч қандай чора кўрмайди", - деди давлатимиз раҳбари. 

Шунингдек бир қатор тиббиёт мутасаддиларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Шавкат Мирзиёев бундан кейин Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари икки ойлик тажрибага ўтишини маълум қилди. Бошқа вилоятларда ҳам бу борада ишлар олиб борилиши, лекин шу уч вилоятда вазият жуда ёмонлиги айтилди. 

"Тўғри, кўп иш қилинди, лекин энди муҳтарам Ислом Абдуғаниевичнинг 25 йиллик ислоҳотларини халққа етказиш ва манфаатдорлик ҳамда натижавийлик юзасидан мутлақо янги тизим яратиш вақти келди. Одамлар биздан жуда кўп нарсани, адолатли тиббий хизмат етказишни кутяпти. Сизларнинг бурч ва масъулиятингиз бошқа соҳа мутахассисларига қараганда ўн карра юқорироқ. Мен сизларнинг маданиятингиз, ватанпарварлигингиз, қасамёдингизга содиқ эканлигингизга умид қиламан", - дея ўз сўзларига якун ясади Ш. Мирзиёев.

Кун янгиликлари
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 13186 Жамият
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 20600 Lifestyle
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 84963 Жамият
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 14327 Ўзбекистон
Ҳиндистонда қуёш панелларига эга илк поезд ишга туширилди (фото)
Халқ сарсон: Мутасаддилар, гапиринглар, ўқувчи мактабда қолсинми ёки коллежга борсин?
20:55 4281 Жамият
Йилнинг 1-ярмида истеъмолчилар фойдасига 2 млрд сўмлик етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди
20:37 1631 Жамият
Бин Лодин, Жиноят, Қамоқ: Озарбойжонда болаларни қандай исмлардан қутқаришмоқда
19:57 4287 Жамият
Анқара терроризмни дастаклашда гумон қилинаётган немис компаниялари рўйхатини қайтариб олди
19:54 1183 Жаҳон
Ноқонуний равишда ер қаъри ва норуда фойдали қазилмаларни қазиб олганлар фош этилди
19:39 4969 Жамият
Кўпроқ янгиликлар