Тадбиркорликка Асака банк билан

Иқтисодиёт 09 Январь 2017 5341

Республикамизда тадбиркорлик субъектлари ривожи учун қулай ишбилармонлик муҳитининг яратилганлиги, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда кенг миқёсдаги имтиёзлар ва енгилликлар берилганлиги тадбиркорлар учун ўз фаолиятини ташкил этиш, ривожлантириш ва кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратмоқда. Иқтисодиётимизнинг бир меъёрда ўсиб бораётганлиги, мамлакатимиз бозорлари турли товар ва хизматлар билан бойиб бораётганлиги ҳамда аҳолимизнинг турмуш фаровонлиги кундан-кунга яхшиланиб бораётганлиги бунинг яққол исботидир.
Хусусан Давлатимиз раҳбари томонидан 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги бунга яққол мисол бўлиб хизмат қилади.

Шундан келиб чиқиб, 2016 йилнинг 22-24 декабрь кунлари “Асака” банк малакали раҳбар ходимлари, Маҳалла ва қишлоқ фуқаролари йиғинлари раислари, маҳалла нозирлари, оқсоқоллар ва бошқалар билан биргаликда Жиззах вилоятинг, Жиззах шаҳрида жойлашган "Иттифоқ", “Ёшлик”, "Бунёдкор", "Боғи шамол", "Сангзор", "Сайхан", "Калия"  маҳалла фуқаролари йиғинларида ва Арнасой туманининг “Дўстлик” ва “Зарафшон” қишлоқ фуқаролари йиғинларида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш юзасидан учрашувлар ташкил қилинди.

Учрашув давомида “Асака” банк малакали раҳбар ходимлари томонидан аҳолига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш юзасидан бир қанча банк хизматлари таклиф этилди ва тушунчалар берилди. Учрашув мобайнида йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олиб, келажакда уларни тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув якунида фуқаролар тадбиркорликни ташкил этиш бўйича олган тушунчаларига таяниб келажакда юртимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшишдан хурсандликларини айтиб ўтдилар ва банк ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. 

Бундан ташқари “Асака” банк Жиззах вилоят филиалига бириктирилган маҳаллаларнинг ҳар бир хонадонларига банкнинг малакали ходимлари ташриф буюриб, хонадонларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун мавжуд шароитлардан келиб чиққан ҳолда тушунтириш ва тавсиялар бермоқда ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кредит маблағларини олиш учун зарур хужжатларни тайёрлашда кўмак бериб келмоқдалар.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек автоларининг онлайн хариди, Остонада ўтказилаётган тарихий йиғилиш ва бошқа хабарлар
20:05 / 23.01.2017 17711 Жаҳон
Эркин иқтисодий зоналар ҳам маъмурий буйруқбозлик ва қоғозбозликдан холи эмас
19:27 / 23.01.2017 11966 Ўзбекистон
Қирғизистонлик ўт ўчирувчилар Ўзбекистондаги ёнғинни ўчиришда ёрдамлашди
19:19 / 23.01.2017 40528 Жамият
Ўзбекистонда учта янги хусусий телеканал очилади
17:22 / 23.01.2017 70690 Ўзбекистон
Японияда биринчи ҳарбий алоқа йўлдоши учирилди
13:49 27 Жаҳон
Volkswagen "дизель можароси" туфайли 652 дилерга 1,2 миллиард доллар тўлаб беради
«Нақд пуллар ўлими» қачон юз беради?
ОАВ: АҚШ Британия ракетасининг муваффақиятсиз синови ҳақидаги маълумотни ошкор қилмасликни сўраган
13:18 786 Жаҳон
Нукус жамоат транспортларидаги йўл ҳақи нақд пулсиз бўлади
13:08 1775 Жамият
Наманганда Суд департаменти автотранспорт воситалари арзон нархларда сотувга қўйилган ярмарка ташкил этди
Кўпроқ янгиликлар