Тадқиқот: "Россия 1" томошабинлари сони бўйича Биринчи канални ортда қолдирди

Жамият 09 Январь 2017 2940
фото: Fotolia

2016 йили "Россия 1" телеканали илк маротаба томошабинлари сони бўйича "Первый" канални ортда қолдирди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" нашри Mediascope (собиқ TNS Россия) компаниясига асосланган ҳолда ёзмоқда.

""Россия 1" телеканалининг бир йиллик ўртача томошабинлари 13,4 фоиздан 13,6 гача кўтарилган, "Биринчи" каналнинг бу борадаги кўрсаткичи 14,3 фоиздан 13,3 фоизга пасайган. Тўрт ёшдан катта томошабинлар сони бўйича ҳам "Россия 1" 12,9 фоизлик натижа билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Биринчи" йилни 12,7 фоизлик рақам билан якунлади", — дейилади нашр келтирган маълумотларда. 

Газетага кўра, бунгача Биринчи канал Россия телебозоридаги етакчилигини фақат бир марта бой берган. 2012 йилда унинг ўрнини НТВ эгаллаганди. 

Бироқ, алоҳида таъкидланишича, 2016 йилдаги 10 та энг машҳур теледастурнинг 9таси Биринчи канал томонидан намойиш этилган. 

Нашрнинг қайд этишича, сўнгги йилларда йирик федерал телеканаллар Россия телебозоридаги улушини йўқотмоқда. Агар беш йил муқаддам, Биринчи канал, НТВ ва "Россия 1" телетомошабинларнинг салкам ярмини жалб қилган бўлса, 2016 йил натижасига кўра — 36 фоизга яқинни ташкил этмоқда. 

Биринчи канал вакили, ўз навбатида, "Коммерсантъ"га билдиришича, телеканал раҳбарияти, аввалгидек, Mediascope тадқиқотларига ишонмайди.

2016 йил декабрь ойи ўрталарида Mediascope (TNS Россия) Россиядаги телеўлчовлар билан шуғулланувчи ягона ташкилот сифатида танланган эди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар