Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Sky News телеканалига берган интервьюсида мамлакат Европа иттифоқи таркибидан чиқишида қандай дастурга амал қилиши хусусида сўз юритди. Мамлакатнинг Brexit бўйича махсус режасини бош вазир яқин ҳафталарда ошкор қилади. 

«Мен Буюк Британия учун Brexit’ни қайтарзда тўғри ташкил этиш режасини яқинда маълум қиламан», — деган Тереза Мэй. 

Шу билан бирга, Мэй Буюк Британия ва ЕИ ўзаро фойдали муносабатларни йўлга қўйиш, хусусан, Европа компанияларининг Британия ҳудудида фаолият юритишига доир қулай шартлар борасида келишиб олишига ишонч билдирди. 

Унинг қўшимча қилишича, Brexit билан Бирлашган қироллик қонунлар ва мамлакат ичкарисидаги иммиграцияни мустақил равишда назорат қила олишади. Фуқаролар референдумда Brexit ғоясини маъқуллар экан, айнан шунинг учун овоз беришган.