Тожикистон ва Россия авиақатновлар борасида келиша оладими?

Жаҳон 09 Январь 2017 5941
Фото: © РИА Новости

Тожикистон авиация бошқаруви Россия томони билан икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар юзасидан вужудга келган вазиятни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёр. Шу мақсадда, Россия вакиллари Душанбега таклиф этилди, деган Тожикистон транспорт вазири Шерали Ганжалзода РИА Новости агентлигига. 

Эслатиб ўтамиз, Россия транспорт вазирлиги Тожикистон ҳукумати "Ямал" авиакомпаниясига Подмосковьедаги "Жуковский" халқаро аэропортидан парвозларни амалга оширишга рухсат бермагани учун жавоб чораларини қўллаган эди. Унга кўра, 23 декабрдан Тожикистоннинг "Сомон Эйр" авиакомпаниясига Россиянинг қатор минтақаларига парвозлари учун берилган лицензия тўхтатилган эди. Тожикистон томони "Ямал" авиакомпанияси билан судлашиш ҳамда "Сомон Эйр" томонидан Россияга қарши судга мурожаат қилиниши мумкинлигини рад этмаган эди. 

"Биз авиақатновлар билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун музокараларни давом эттиришга тайёрмиз. Аммо, "Ямал" авиакомпаниясининг Жуковский аэропортидан Душанбе ва Хўжанд шаҳарларига парвози юзасидан нуқтаиназаримиз ўзгармайди", — деган Ганжалзода агентликка. 

Тожикистон томони "Ямал"га рухсат бермаслигини ўзаро тенглик бўлмагани билан изоҳламоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар