Трампнинг инаугурация маросимига Россия кимни жўнатиши маълум бўлди

Жаҳон 09 Январь 2017 17051

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг қасамёд маросимида Москва номидан Россиянинг Қўшма Штатлардаги элчиси Сергей Кисляк иштирок этади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбасига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар берган.

«Ҳеч қандай протоколдан четга чиқишлар бўлмайди», — деган манба. Россия ТИВда, шунингдек, кўп йиллар мобайнида АҚШдаги бундай маросимларда Россия элчиси иштирок этиб келгани таъкидланган.

7 январь куни АҚШ Конгресси палаталари қўшма йиғилишида мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайлови якунлари кўриб чиқилди ва Дональд Трамп уларда ғолиб чиққани расман эълон қилинди. 

Маълумот учун, Дональд Трампнинг инаугурация маросими 20 январга белгиланган.

Кун янгиликлари
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
Тоҳир Малик: “Бир мамлакатнинг динини билиш учун шу мамлакатнинг аёлларига қаралса бўлди”
11:16 24751 Жамият
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди
Мулоҳаза: Ўзбекистонда фаол қатламни юзага келтириш имкониятлари
14:02 / 28.05.2017 22728 Ўзбекистон
Кўзи ожизлар босмахонаси муаммосини ким ҳал этади?
15:32 / 27.05.2017 8736 Жамият
Фаластинда Рамазон ойида ажрашишлар тақиқлаб қўйилди
20:05 10 Жаҳон
«Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ «Ўзтрейд»га айлантирилди
Тошкент ислом университетида ислом маданиятини ўрганиш бўйича кафедра очилади
Сенат Қайта тикланувчи энергия бўйича Халқаро Агентлик уставини ратификация қилди
Кўпроқ янгиликлар