Венесуэлада энг минимал иш ҳақи оширилиши эълон қилинди

Иқтисодиёт 09 Январь 2017 2169
Фото: @DPresidencia

Венесуэла президенти Николас Мадуро инфляция ортида мамлакатда энг минимал иш ҳақи оширилишини эълон қилди. Бу ҳақда Globovision нашри маълум қилди

"Мен январдан пенсиялар ва энг кам иш ҳақи 40 638 боливар бўлишини, асосий озиқ-овқатлар сотиб олишга 63 720 боливар кетиши ҳисобга олинса, минимал даромад 104 358 боливарга етишини айтмоқчиман", деб айтди Мадуро.

Таъкидланишича, "қора бозор" курси бўйича 1 доллар 3,3 минг боливарни ташкил қилмоқда ва шу тариқа Венесулада энг кам иш ҳақи 31 долларга етади.

 

Кўпроқ янгиликлар