Виталий Денисов «Локомотив»нинг муваффақиятсиз ўйинларига баҳо берди

Спорт 09 Январь 2017 2769

Москванинг «Локомотив» клуби ўзбекистонлик ҳимоячииси Виталий Денисов «темирйўлчилар»нинг РФПЛ биринчи даврасидаги бир қатор муваффақиятсиз ўйинларига изоҳ бериб ўтди.

«Локомотив» машғулотларга зўр бериши натижасида ўйинини кучайтириши лозим. Тинмасдан меҳнат қилиш керак.

Биз мураббийлар ўйлаган тактикаларни бажаришимиз ва ўзимизга ишончни орттириш лозим. Биринчи даврадаги муваффақиятсиз ўйинлар тасодиф эканини тушунишимиз лозим. Бу тасодиф ундан ортиқ эмас.

Биз яхши тайёргарлик кўришимиз, ишлашимиз, машғулотларга зўр беришимиз керак. Шунда ҳаммаси жойига тушади. Ҳозир чемпионат ўйинларини ўйлашнинг вақти эмас, ҳозир йиғинларга бор эътиборни қаратиш лозим. «Краснодар» ва «Спартак»ка қарши ўйинларга ҳали анча бор. Унгача бизни йиғин давомида яхши рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди», дея Денисовнинг сўзларини келтиради «Чемпионат».

Манба: Tribuna.uz

Кўпроқ янгиликлар