Volkswagen электрмоторли йўлтанламас минивэн ишлаб чиқди

Технология 09 Январь 2017 3353
Фото: motor.ru

Германиянинг Volkswagen компанияси I.D. Buzz электрли минивэн прототипини намойиш этди. Унинг илк тақдимоти Детройт автокўргазмасида бўлиб ўтди. 

Ҳар бир ўққа жойлаштирилган ва умумий қуввати 369 от кучига эга иккита электр двигатель уни йўлтанламас минивэнга айлантиради. Моторлар 111 кВт*соатлик батареялардан қувватланади. 

Volkswagen I.D. Buzz жойидан 96 км/соат тезликка 5 сонияда эришади. Концепт карнинг энг юқори тезлиги электроника ёрдамида соатига 160 км тезликда чекланган. Минивэн бир марта қувватланиш билан 600 км масофани ортда қолдиради. Батареяларни 80 фоизга тўлдириш учун махсус қурилмада ярим соат вақт талаб қилинади. 

I.D. Buzz габарит ўлчамлари 4942х1976х1963 ммни ташкил этади. Volkswagen I.D. Buzz жиҳозлари рўйхатига муқобил бошқарув тизими ҳам киритилган. Ушбу тизим ишга туширилганда, рул чамбараги марказий консолга кириб кетади. 

Унга 3 қатор ўриндиқ ўрнатилади. Олд ўриндиқлар муқобил бошқарув вақтида ортга ўгирилиши, ўрта ўриндиқлар хонтахта, орқа ўриндиқлар лозим бўлганда ётоқ вазифасини бажариши мумкин.

Бундан ташқари, Volkswagen I.D. Buzz ҳайдовчини таний олади. Қўшимча реалликка эга проекция дисплейи, орқани кўрсатувчи ойналар ўрнига камералар, диодли бош чироқлар, 22 дюймли дискларга эга бўлади. 

Ҳозирча, I.D. Buzz минивэнининг серияли ишлаб чиқарилишига оид аниқ муддат маълум қилингани йўқ. Бироқ, компания бундан аввал, электромобиллари турини 2020 йилга келиб кескин оширишини билдирган эди.  

 

Кун янгиликлари
Pinngle бепул мессенжери: ҳатто интернет яхши ишламайдиган ҳудудларда ҳам ишлайди
Остонага ташриф якунлари. Ўзаро муносабатларда янги саҳифа
23:30 / 23.03.2017 18924 Ўзбекистон
Қўқонда нохуш ҳодиса. Она ва фарзандлари ҳалок бўлди
21:38 / 23.03.2017 46261 Жамият
Ўзбекистонда Wi-Fi’ни бошқариш тизими ишлаб чиқилди
21:00 / 23.03.2017 8209 Технология
Блогерлар овози. Югурдакка айланган ўқитувчи
19:57 / 23.03.2017 29192 Жамият
Қўқонда ташкилотлар масъулиятсизлиги оқибатида икки навқирон йигит мажруҳ бўлиб қолди
19:40 / 22.03.2017 66087 Жамият
Японияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қанча иқтисодий зарар келтириши маълум бўлди
12:58 13 Жаҳон
Раққа учун жанг яқин кунларда бошланиши мумкин
12:57 27 Жаҳон
Россиялик тартиб посбонлари ўзбекистонлик муҳожирнинг паспортига ҳақоратли сўз ёзишди
Fazza-2017'да Ўзбекистон паралимпиячилари 4 та медални қўлга киритишди
12:51 36 Спорт
Кўпроқ янгиликлар