AFP: Марокаш ҳукумати паранжи сотишни тақиқлади

Жаҳон 10 Январь 2017 5653
Фото: Getty Images

Марокаш ҳукумати аёлларнинг юзи ва танасини тўлиқ ёпиб турувчи либос - паранжи тикиш ва сотишни тақиқлади. Бу ҳақида AFP агентлиги хабар берди. 

Ички ишлар вазирлиги ўзининг шаҳарлардаги савдо назорати ходимлари орасида ана шундай хабарни тарқатди. Агентликнинг маълум қилишича, ҳужжат шу ҳафтадан паранжи тикиш ва сотиш тақиқланишини тасдиқлайди. 

ИИВдаги манбасига таянган Le360 Марокаш ахборот порталида бу борада шундай дейилади: "Биз қиролликнинг барча шаҳарларида бундай либос шакли импорти, уни ишлаб чиқариш ва тарқатишни тўлиқ тақиқладик". 

Тахминларга кўра, бундай чора хавфсизлик нуқтаи назаридан қўлланмоқда, зеро бундан аввал жиноятчилар бир неча маротаба юз ва танани ёпиб турувчи либослардан қабиҳ мақсадларда фойдаланишган. 

Манбага кўра, вазирлик ҳозирча ҳужжат матнини расман тақдим этмаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33023 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18518 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71345 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59050 Жамият
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 1848 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 282 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Барча даврларнинг энг яхши комедияси маълум қилинди
Кўпроқ янгиликлар