Америкалик Excel жадвали тубига етиб бориш учун тўққиз соат сарфлади

Жаҳон 10 Январь 2017 9787

Америкалик видеоблогер Хантер Хоббс ўз олдига Microsoft Office Excel жадвали тубига етиш мақсадини қўйди. У клавиатурадаги “пастга” тугмачасини босиш орқали бу масалани ҳал қилмоқчи бўлди.

Аниқланишича, Excel жадвали 1 миллион 48 минг 576 қатордан иборат экан. Блогерга буни билиш учун тўққиз ярим соат вақт талаб этилди.

Унинг сўзларига кўра, "Excel тажриба" — "барча даврларнинг энг телба чақириғидир", бироқ буни амалга ошириш осон бўлмаган, сабаби сўнгги қаторга қадар тугмадан бармоқни узмаган ҳолда етиб бориш керак бўлган.

Кўпроқ янгиликлар