Apple корпорациясини уларнинг маҳсулоти қимматлиги борасида кўп бора танқид қилишган, бироқ бунга тушунтириш берилганга ўхшайди. Маълум бўлишича, баъзи бир техникалар пуллардан “қилинган” экан. Gizmodo интернет-портали журналистлари глобал тармоқда деярли ўнлаб қизиқарли воқеаларни топишди. Уларда турли йилларда чиқарилган MacBook ноутбуклари эгалари оптик узатмада келиб чиқиши номаълум бўлган ва турли қийматдаги тангаларни топишгани айтилади.

Масалан, Грек Килпатрик 2010 йилда ўзига тегишли Macbook Pro’да 1970 йилда чиқарилган 25 цент қийматдаги тангани топган. Худди шундай қийматдаги танга Experts Exchange сайтининг mccrick ники остидаги фойдаланувчиси томонидан аниқланган бўлса, Mac Rumors саҳифаси ўқувчиси 2011 йилда чиқарилган Apple ноутбукида канада тангасини топганини хабар қилган. Техника йиғувчилари тангаларни нима учун айнан оптик узатмаларда жойлаштиришлари номаълум. Эҳтимол, улар дисковод мувозатини ушлаб туриш учун ишлатилар. Нима бўлган тақдирда ҳам, Apple бундай “хазиналар” аслида нима мақсадда жойлаштирилганини ошкор этмаяпти.
 

 mccrick/ Experts Exchange
unplottable/ Mac Rumors
ianlafo/ Imgur
 eddie360/ Imgur