Facebook видеороликлардан даромад олишнинг янги тизимини ишга туширди 

Технология 10 Январь 2017 1969

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари видеороликларидан даромад олишнинг янги тизимини ишга туширди. У видео ўртасида реклама кўрсатишни назарда тутади. Бу ҳақда Recode лойиҳа билан таниш бир неча манбаларга асосан хабар бермоқда.

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, реклама берувчилар рекламани фойдаланувчилар роликнинг камида 20 сониясини томоша қилишгач, қўйиш имконига эга бўлишди. Шу билан бир қаторда, видеонинг ўзи камида 90 сония давом этиши керак. Рекламадан келувчи даромаднинг 55 фоизи видеони жойлаштирган фойдаланувчига тақдим этилса, қолгани ижтимоий тармоқнинг ўзида олиб қолинади – худди шундай нисбат YouTube’даги роликларда ҳам қўлланилади.
Facebook вакиллари янги реклама шакли ҳақида маълумот беришмади.
Recode’нинг таъкидлашича, бу ролик муаллифлари ўз видеолари учун тўғридан-тўғри йирик пулни олишлари мумкин бўлган биринчи тизим бўлиши мумкин. Аксарият видеосервислар асосий видео бошида реклама роликларидан фойдаланишаётган бўлса, Марк Цукерберг бундан воз кечди.

Facebook бир неча йил давомида фойдаланувчилар орасида видеони фаол равишда тарғиб этиб келди ва 2016 йилда кунига роликларни томоша қилиш вақти – 100 миллион соатга етди, деб эслатади Recode. Шу билан бир қаторда, реклама берувчилар кўмагида роликларни тақдим этиш имкони фақатгина 2016 йилда пайдо бўлди. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ҳисоблашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
12:17 / 28.06.2017 30587 Ўзбекистон
“Мурожаатдан фойда йўқ, болалар майдончаси меники...”
22:28 / 27.06.2017 19836 Жамият
Россияга кираётган мигрантлар сони бўйича Ўзбекистон 5-ўринга тушиб кетди
02:12 5816 Жамият
Андижонда «Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз» мавзусидаги тарғибот тадбирлари бошланди
02:07 713 Жамият
Мажбурий ижро бюроси тўловларни қайси маълумотларга асосан ундиради?
01:22 3671 Жамият
Фото: Alphabet’нинг ҳайдовчисиз юк машинаси
ОАВ: АҚШ Сурияга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда
00:30 2149 Жаҳон
Ливияда жангарилар БМТ ходимларини асирга олдилар
00:12 1824 Жаҳон
Хитой вилояти фақатгина муқобил энергиядан фойдаланиб бир ҳафта яшай олди
23:35 / 28.06.2017 2236 Жаҳон
Гриппга қарши пластирлар яратиш устида ишлар олиб борилмоқда
23:04 / 28.06.2017 914 Жамият
Кўпроқ янгиликлар