Греция пойтахти Афинада Россиянинг 55 ёшли консули вафот этди, деб маълум қилди "Прото тема" нашри. Россия элчихонасида дипломатнинг вафот этгани тасдиқланди.

Нашрнинг маълум қилишича, консул Афинадаги квартирасида ўлик ҳолда топилган. Дипломат эрталаб ишга келмаган ва қўнғироқларга жавоб бермаган. Унинг уйига полиция билан бирга келган ҳамкасблари ичидан қулфланган эшикни очиб ичкарига киришган.

Дипломатнинг ўлими сабаблари тергов қилинмоқда.

CNN Greece телеканалининг маълум қилишича, гап Андрей Маланин исмли дипломат ҳақида кетмоқда.